Яқин Шарқдаги урушнинг оқибати дунё учун ҳалокатли бўлади – Гутерриш

Олам

image

Яқин Шарқдаги можаро дунё иқтисодиёти учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш журналистлар билан суҳбатда сўз очди.

Бош котибнинг фикрича, Эрондаги низо фонида маҳсулот етказиб беришдаги узилишлар йил охиригача сақланиб қолса, дунёга глобал рецессия хавф солади. Унинг сўзларига кўра, оқибатлар даҳшатли бўлади.

“Учинчи сценарийга кўра, жиддий узилишлар йил охиригача давом этади. Биз одамларга, иқтисодиётга, шунингдек, сиёсий ва ижтимоий барқарорликка қақшатқич зарба берадиган глобал рецессия шарпасига дуч келмоқдамиз. Бу оқибатлар шунчаки қўшилмайди – улар геометрик прогрессияда ўсиб боради”, дейди Гутерриш.

Энг вайронкор зарба ривожланаётган мамлакатларга тўғри келади. БМТ Бош котиби ушбу давлатларнинг инқирозга қарши туриш қобилияти оғир қарзлар юки туфайли фалаж бўлганини қайд этган.

Инқироз иш ўринларининг оммавий йўқолишига, қашшоқлик даражасининг янада ошишига ва ушбу минтақалардаги очлик муаммосининг кескинлашувига олиб келади. Гутерришнинг сўзларига кўра, бу – муқаррар. БМТ раҳбари Яқин Шарқдаги низо оқибатлари ҳар соатда оғирлашиб бораётганини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий Теҳрон Ҳормуз бўғози ва Форс кўрфазини бошқаришда давом этиш ниятида эканлигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Яқин Шарқ Антониу Гутерриш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг