2100 йилга бориб Антарктидада муз қоплами 20 фоизга қисқаради

Олам

image

Антарктида ярим оролининг муз қоплами 2100 йилга бориб 20 фоизга қисқариши кутилмоқда, бу эса глобал денгиз сатҳининг сезиларли даражада кўтарилишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда халқаро тадқиқотчилар гуруҳи ҳисоботида келтирилган.  

Қайд этилишича, энг ёмон ҳолатда оролнинг муз қоплами XXI аср охирига бориб бешдан бир қисмга қисқариши мумкин. Бу пингвинлар ва китлар каби қутб ҳайвонлари учун жиддий оқибатларга олиб келади, шунингдек, минтақадан ташқарида ҳалокатли ҳодисаларни юзага келтиради.

Тадқиқотнинг бош муаллифи, Ньюкасл университети профессори Беван Дейвиснинг айтишича, Антарктидадаги ўзгаришларнинг оқибатлари денгиз сатҳининг кўтарилиши, океан ва атмосфера ўртасидаги ўзаро таъсир ва глобал айланишдаги ўзгаришлар орқали дунёнинг бошқа минтақаларига таъсир қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Антарктидадаги Гектория музлиги икки ой ичида қарийб 50 фоизга қисқарган эди. Бу замонавий тарихда қайд этилган энг тез чекиниш бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Антарктида тадқиқотчилар муз қоплами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг