3 ёшгача бўлган болаларга ҳар ой нафақа берилади. Қирғизистонда!
Олам
−
06 Март 3818 2 дақиқа
Қирғизистонда 3 ёшгача бўлган болаларга давлат нафақаси берилади. Бу ҳақда Президент Садир Жапаров тегишли фармонни имзолади.
Қайд этилишича, мамлакатдаги ҳар ёшгача бўлган бола ойига 1 200 сом (тахминан 13-14 доллар) олади, бу даромад даражасидан қатъий назар ҳар бир оилага жорий қилинади. Тўловлар 2026 йил 1 июлдан бошланади.
“Бугун мазкур фармон билан Вазирлар Маҳкамасига “Бола ризқи” нафақаси жорий этишни топширдим. Ҳар бир бола ўз ризқи – ўз бахти ва неъмати билан туғилади. Баъзилар суиистеъмол бўлиши мумкин, деб айтиши мумкин, лекин менимча, биргина ҳақиқатан муҳтож бола ҳам ёрдам ва озиқ‑овқатсиз қолмаслиги учун давлат бир неча қўшимча нафақа берса яхши. Мен Қирғизистонда бирор бола ортда қолмаслиги, эътибордан четда қолмаслиги учун шундай тизим яратмоқдаман. Биз қилаётган барча ишлар болаларимиз ва Қирғизистоннинг келажаги учун. Ишончим комилки, давом этаётган иқтисодий ўсиш келгуси йилларда нафақат қашшоқликни енгади, балки ҳар бир Қирғизистон фуқаросига муносиб ҳаётни кафолатлайди,” дейди Президент.
Давлат раҳбарининг айтишича, ушбу ҳужжат фуқароларнинг кўплаб мурожаатларига жавоб бўлиб, боланинг ривожланишидаги энг муҳим даврда оилаларни қўллаб‑қувватлашга қаратилган.
Маълумот учун, Қирғизистонда уч ёшгача бўлган тахминан 445 000 бола яшайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистонда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёллар ва қизларга давлат раҳбари номидан пул совғалари топширилиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси