41 ўзбекистонлик Туркманистон орқали Эрондан қайтарилди
Жамият
−
09:32 1323 1 дақиқа
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бир гуруҳ ўзбекистонликларни Эрондан Туркманистон орқали транзит йўли билан қайтишини таъминлади. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Ўзбекистоннинг Ашхобод ва Теҳрондаги дипломатик ваколатхоналари Туркманистоннинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда виза ва транспорт-логистика масалаларини тезкорлик билан ҳал қилган.
Туркманистон томонининг кўмаги билан 41 нафар Ўзбекистон фуқароси “Сарахс–Серахс” ва “Гаудан–Бажгиран” чегара ўтказиш пунктларида кутиб олиниб, дипломатик ходимлар томонидан уларнинг Ўзбекистонга хавфсиз етиб келиши таъминланган.
“Ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон ташқи сиёсатида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш устувор аҳамиятга эга эканини яна бир бор тасдиқлайди. Шу билан бирга, томонларнинг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари минтақадаги ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларининг юксак даражасини намоён этди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда оғир аҳвола қолиб кетган 7 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилганди.
Live
Барчаси