8 млрд сўмлик ноқонуний савдо қилган 6 та компания жаримага тортилди
3-саҳифа
−
02 Июнь 3138 3 дақиқа
Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи 6 та компания субъекти юқори ликвидли маҳсулотларни биржа савдоларига қўймасдан, жами 8 миллиард сўмдан ортиқ қийматли савдони давлат назоратисиз амалга оширгани аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганиш ва таҳлилларда маълум бўлишича, мазкур қуйидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори талаблари бузилган ҳолатлари аниқланган.
Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи “Косон ёғ комбинат” МЧЖ 7 та ҳолатда биржага қўйилиши лозим бўлган ўсимлик ёғи, пахта шелуха ва пахта шроти маҳсулотларини тўғридан тўғри шартномалар асосида сотиб, 91 миллион сўмдан ортиқ даромад олгани аниқланган.
Махсус комиссия томонидан корхонага нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларига келгусида йўл қўймаслик бўйича тегишли кўрсатма берилди ҳамда асоссиз олинган даромад қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Наманган вилоятидаги “Pop sement” МЧЖ 2026 йил 1-чорагида ишлаб чиқарилган цемент маҳсулотининг камида 50 фоизини биржа орқали сотиш талабига риоя қилмасдан 4,3 минг тонна 2,4 миллиард сўмдан ортиқ цементни тўғридан тўғри шартномалар орқали сотгани аниқланган. Корхонага нисбатан иш қўзғатилиб, белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилган.
Самарқанд вилоятидаги “Ҳумо Агро Платинум” МЧЖ ва “Зомин Ишонч” МЧЖ томонидан жамғарма орқали биржадан харид қилинган буғдойни қайта ишлашдан олинган ун маҳсулотлари белгиланган муддат ва ҳажмларда биржа савдоларига қўйилмагани аниқланган.
“Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори талаблари бузилиши юзасидан мазкур субъектларга нисбатан ишлар қўзғатилган.
Сурхондарё вилоятидаги “Surxondaryodonmahsulotlari” АЖ жамғармадан биржа орқали сотиб олинган 485 тонна 3-синф буғдойдан ишлаб чиқарилиши лозим бўлган 364 тонна унни биржага қўймагани, шунингдек 375 тонна 1-сорт унни тўғридан тўғри экспорт шартномаси асосида 1,2 миллиард сўмдан ортиқ қийматда сотгани аниқланган.
Махсус комиссия томонидан корхонага нисбатан қарор қабул қилиниб, молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.
Тошкент шаҳридаги “Shavkat Business Agro” МЧЖ, “Export Gold Agro” МЧЖ ва “Flour Asia” МЧЖлар томонидан жамғармадан биржа орқали харид қилинган буғдойни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни биржага қўймасдан буғдойни тўғридан тўғри шартномалар бўйича сотиш ҳолатлари юзасидан қонунбузилиш аломатлари аниқланган.
Билдирилишича, мазкур субъектларга нисбатан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши айтилган.
Тошкент вилоятидаги “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан 2026 йил апрель ойи давомида биржа савдоларига қўйилган кўмир маҳсулоти тасдиқланган графикда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда қўйилмагани, режа-жадвал бузилгани манипуляция ҳаракатлари оқибатида 4,3 миллиард сўмдан зиёд маҳсулотлар реализация қилинганлиги аниқланган.
Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Ўзбеккўмир” АЖга қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан тегишли кўрсатма берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида бир гуруҳ шахслар томонидан “Soliq Mobile” иловаси орқали 35,1 миллиард сўм маблағлар кешбек сифатида талон-торож қилингани фош этилгани хабар қилинган эди.

Live
БарчасиПашиняннинг қуши учмади
21:29