Афғонистонда Покистон ҳужумида 9 бола ҳалок бўлди – “Толибон”

Олам

image

Афғонистоннинг Хўст вилоятида Покистон қўшинлари маҳаллий фуқаро уйини бомбалагани оқибатида камида тўққиз бола ва бир аёл ҳалок бўлган. Бу ҳақда бугун, 25 ноябрь куни Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати матбуот котиби Забихуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.

Мужоҳиднинг айтишича, Покистон қўшинлари Кунар ва Пактика вилоятларида ҳам рейдлар ўтказган ва тўрт нафар фуқарони яралагaн.

“Кеча соат 12 да Хўст вилоятининг Гербезу туманида Покистон босқинчи кучлари маҳаллий фуқаро Вилоятхоннинг уйини бомбалаб, 9 нафар болани (5 ўғил, 4 қиз) ва бир аёлни ҳалок қилди, уй эса бутунлай вайрон бўлди”, деди Мужоҳид X ижтимоий тармоғидаги баёнотида.

Рейдлар Покистоннинг Пешавор шаҳрида икки суиқасд ҳужумида уч нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганидан бир кун ўтиб амалга оширилди.

Покистон ва Афғонистон қўшинлари октябрь ойида тўқнашган ва бу 2021 йил “Толибон” ҳокимиятга қайтганидан буён энг оғир вазият бўлиб, ўнлаб одамлар ҳалок бўлган.

Икки томон октябрь ойида Доҳа шаҳрида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзолаган, бироқ Туркиядаги тинчлик музокаралари Покистонга қарши гуруҳлар масаласида келишмовчилик туфайли узоқ муддатли келишувсиз тугаган.

Комила Қобилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Афғонистон Покистон Хўст

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг