Афғонистондаги зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
04 Апрель 3995 1 дақиқа
Кеча, 3 апрель куни Афғонистон ҳудудидаги Ҳиндукуш тоғ тизмаси ҳудудида содир бўлган зилзила оқибатида Қобулда 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Central Asia” хабар берди.
Қайд этилишича, 5,8–6,0 магнитудали зилзила соат 22:52 да содир бўлган. Нуқта катта чуқурликда – тахминан 190-200 км масофада жойлашган бўлиб, бу тўлқинларнинг узоқ масофага тарқалишига ёрдам берган.
Эпицентр мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Бадахшон шаҳрида жойлашган. Зилзилалар қўшни мамлакатларда, жумладан Покистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонда сезилган. Баъзи ҳудудларда тебраниш кучи 2-3 баллга этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила оқибатида одамлар қулаб тушган бинонинг вайроналари остида қолиб, ҳалок бўлган. Жабрланганлар ҳам бор, бироқ уларнинг аниқ сони кўрсатилмаган.
Ҳиндукуш тумани юқори сейсмик фаоллик зонаси ҳисобланади. Бу эрда зилзилалар тиктоник плиталарнинг тўқнашуви туфайли мунтазам равишда содир бўлади ва ҳатто, нисбатан ўртача магнитудада ҳам узоқ масофаларда сезилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази Афғонистонда содир бўлган мазкур зилзила Ўзбекистонда ҳам 2-3 балл даражада сезилганди.
Live
Барчаси