АҚШ хоккей жамоаси Трамп билан учрашишдан бош тортди (видео)

Спорт

image

Хоккей бўйича АҚШ аёллар хоккей терма жамоаси Дональд Трамп билан учрашувда қатнашишдан бош тортди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Олимпиада олтин медалини қўлга киритган жамоа 24 февраль куни Вашингтонда ўтказилиши режалаштирилган маросимларда иштирок этмайди. Спортчилар Трампнинг Иттифоқ ҳолати ҳақидаги нутқида қатнашиш ҳамда шахсий учрашув ўтказиш таклифини рад этган.

Гарчи жамоанинг тезкор парвози учун махсус ҳарбий самолёт ажратилган бўлса-да, терма жамоа вакили хоккейчилар аввалдан белгиланган таълим ва иш мажбуриятлари сабаб ташрифни амалга ошира олмаслигини билдирган.

Аввалроқ, Дональд Трамп хоккей бўйича Олимпиада ўйинлари финалидан сўнг ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида сунъий интеллект ёрдамида яратилган видеони жойлаган, унда Трамп муз устида хоккей ўйнаётгани тасвирланган. Видео АҚШ терма жамоасининг қишки Олимпиададаги хоккей бўйича ғалабасига бағишланган. Финалда АҚШ Канадани 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Расмий баёнотда жамоа таклиф учун миннатдорлик билдирган ҳолда, ташриф жадвалини ўзгартиришнинг имкони бўлмаганини таъкидлаган.

“Биз олтин медални қўлга киритган АҚШ аёллар хоккей терма жамоамизга билдирилган эътибор ва таклиф учун чин дилдан миннатдормиз ҳамда уларнинг ажойиб ютуқлари эътироф этилганидан мамнунмиз”, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 февраль куни Миланда хоккей бўйича аёллар ўртасидаги Олимпиада финалида АҚШ аёллар терма жамоаси Канадани мағлуб этиб, Олимпиада чемпионлигини қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Олимпиада Хоккей

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг