АҚШ яқин орада Эронда қуруқликдаги операцияни бошлаши мумкин
Олам
−
26 Март 4336 2 дақиқа
Америка қўшинларининг Эрондаги қуруқликдаги операцияси яқин орада бошланиши мумкин. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “The Wall Street Journal” журналисти Алекс Уорд маълум қилди.
“Конгрессдаги камида уч нафар республикачи, жумладан, Вакиллар палатаси ва Сенатнинг Қуролли кучлар бўйича қўмиталари раислари Эронда қуруқликдаги операция режалаштирилгани ва у потенциал равишда тез орада бошланиши мумкинлигини очиқ баён қилишмоқда”, деб ёзди журналист Х ижтимоий тармоғида.
Бундан олдин “The Jerusalem Post” нашри АҚШ Эрон нефть экспортининг 90 фоизи ўтадиган Харг оролини эгаллаш учун қуруқликдаги ҳарбий операцияни бошлашдан “бошқа чораси қолмаслиги мумкин” деб ҳисоблаётгани ҳақида хабар берган эди. Оролни эгаллаш режалари ҳақида “Axios” ҳам ёзган. “Financial Times” ва “Newsmax” нашрлари эса минглаб денгиз пиёдалари ва ҳарбий кемаларнинг Яқин Шарққа тезлаштирилган ҳолда жўнатилаётгани ҳақида хабар тарқатди.
CNN манбаларига кўра, Эрон оролга қўшимча қўшинлар ўтказмоқда ва бостириб кириш эҳтимолига қарши тузоқлар ўрнатмоқда. Эроннинг “Tasnim” агентлиги маълумотларига кўра, Харг оролини эгаллашга уриниш содир бўлса, Теҳрон “мисли кўрилмаган” жавоб қайтариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги Америка ўқ-дорилар арсенали учун ўта муҳим компонентлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича бир нечта ҳарбий-саноат корпорациялари билан келишув имзолагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси