АҚШда икки бошли ноёб бузоқ туғилди

Бу қизиқ

image

Американинг Луизиана штатидаги фермада 2 бошли бузоқ дунёга келди. Бу ҳақда “Associated Press" нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, бузоқ туғилганига 10 кун бўлган. Ферма эгаси Дон Бро бузоқнинг тирик туғилишини мўъжиза дея, унга "Deux Face" деб ном берган. "Deux" сўзи французча "икки" деган маънони англатади.

Ҳозирда бузоқнинг оёқлари заифлашган ва мустақил равишда ҳаракат қила олмайди. Унинг иккита тумшуғи борлиги туфайли, бузоқча бошини кўтаришга қийналади. Шу сабабли фермернинг ишчилари уни шиша орқали овқатлантирмоқда.

Ферма бошлиғи Дон Брoнинг айтишича, бузоқ қисқа умр кўради. Чунки полисефалия билан туғилган бузоқларнинг аксарияти ўлик туғилади.

Шунингдек, Дон Bro бузоқ сотилмаслигини айтди. Фермер "Deux Face"нинг тинчлиги учун ташриф буюрувчилар ва журналистларга уни кўришга рухсат бермайди.

Маълумот учун, полисефалия битта эмбрионнинг тўлиқ ажралмаслиги ёки иккита алоҳида эмбрионнинг тўлиқ қўшилмаслиги натижасидир. Бу асосан судралиб юрувчиларда, айниқса, илон ва тошбақаларда кўп учрайди.

Жавоҳир Йўлдашов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ ноёб бузоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг