АҚШда тез ёрдам самолёти ҳалокатга учради. Бортдаги ҳамма қурбон бўлди

Олам

image

Кеча, 5 август куни АҚШнинг жануби-ғарбий қисмидаги Аризона штатида тез ёрдам учун мўлжалланган самолёт ҳалокатга учради. Оқибатда бортдаги тўрт кишининг барчаси ҳалок бўлган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Телеканал маълумотига кўра, ҳодиса Аризона штатида жойлашган Навахо қабиласи ерларида содир бўлган.

“Самолёт яқин атрофдаги шифохонадан беморни олиб кетиш учун йўл олган эди, бироқ парвоз вақтида ҳалокат юз берди”, дейди маҳаллий полиция вакиллари.

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг хабарига кўра, фожиа соат маҳаллий вақт билан 12:40 лар атрофида рўй берган.

“Биз ушбу оғир пайтда марҳумларнинг яқинлари ва оилаларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади полиция баёнотида.

АҚШ Миллий транспорт хавфсизлиги кенгашининг маълум қилишича, у Beechcraft 300 русумли самолёт бўлган. Мутахассислар ҳалокат сабаби ва тафсилотларини аниқлаш учун воқеа жойига етиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон аэропортида Beech B200 Super King Air йўловчи самолёти ҳалокатга учраганди. Фожиа жойидан олинган сурат ва видеоларда йўловчиларнинг бошқа самолётга ўтиргани, қулаган ва ёнаётган самолётдан тутун осмонга кўтарилаётганини кўриш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ авиаҳалокат тез ёрдам самолёти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг