АҚШдан кўчиб кетаётганлар сони кескин ошди

Олам

image

2025 йил якунларига кўра, АҚШни тарк этганлар сони мамлакатга кўчиб келганлардан 150 минг кишига кўп бўлди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри хабар берди.

АҚШ маъмурияти аҳоли оқимининг камайишини ноқонуний миграцияга қарши кучайтирилган чоралар билан изоҳламоқда. Бироқ статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, мамлакатни нафақат мигрантлар, балки АҚШ фуқароларининг ўзлари ҳам фаол тарк этмоқда.

Хусусан, Европа Иттифоқи давлатларига кўчиб бораётган америкаликлар сони рекорд даражага етган. Четга кетаётган фуқароларнинг айтишича, улар хавфсизроқ ва барқарор шароитда яшашни афзал кўрмоқда.

Мутахассислар ушбу тенденцияни иқтисодий беқарорлик, ички сиёсий зиддиятлар ҳамда хавфсизлик билан боғлиқ омиллар билан изоҳламоқда.

Маълумот учун, бундай ҳолат мамлакатда сўнгги бор 1929–1939 йиллардаги “Буюк депрессия” даврида кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда ноқонуний мигрантларга қарши курашни бошлагач, уларнинг сони деярли бир миллионга камайганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ аҳоли Европа Иттифоқи миграция “Буюк депрессия”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг