Академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда академик лицейларга кириш учун тест синовлари 24-25 июль кунлари ўтказилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, кириш тест синовлари 2025 йил 24 июль куни республиканинг барча ҳудудида, 25 июль куни Тошкент шаҳрида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус белгиланган ҳудудларда икки сменада ўтказилади.

Тест синовларини ўтказилиш вақти:

  • биринчи смена соат 9:00 да;
  • иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.

Абитуриентлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1,5 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келиш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025-2026 ўқув йили учун академик лицейларга умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларидан ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тест синовлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг