Алонсо янги мавсумда “Ливерпуль”ни бошқариши мумкин
Спорт
−
10 Март 623 1 дақиқа
“Реал Мадрид”нинг собиқ бош мураббийи, испаниялик мутахассис Хаби Алонсо жорий мавсум якунланганидан сўнг “Ливерпуль” бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда OK Diario нашри хабар берди.
Манбага кўра, Алонсо ва инглиз клуби ўртасида ҳамкорлик бўйича оғзаки келишув мавжуд. Томонлар уч йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.
Келишувнинг амалга ошиши “Ливерпуль”нинг амалдаги бош мураббийи Арне Слот қўл остидаги натижаларига боғлиқ бўлади. Таъкидланишича, агар мерсисайдликлар бу мавсум UEFA Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса, келишув бекор қилиниши мумкин.
Қайд этилишича, “Ливерпуль” вакиллари ва Алонсонинг яқинлари ўртасидаги дастлабки норасмий алоқалар ноябрь ойининг охирида бошланган. Ўша пайтда жамоа натижалари сабаб Арне Слот босим остида қолган эди. Шундан сўнг “Энфилд” клуби раҳбарияти испаниялик мутахассисни кейинги мавсум учун жалб қилиш имкониятларини ўрганишни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо жорий йил январь ўрталарида клубдаги илк мавсумдаёқ “Реал Мадрид” бош мураббийи лавозимидан бўшатилган эди.
Live
Барчаси