Клопп “Реал”ни бошқариш учун бир нечта шартлар қўйди

Спорт

image

“Ливерпуль” жамоасининг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп ёзда “Реал Мадрид”ни бошқаришга рози бўлиши учун бир қатор шартларни илгари сурмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манбага кўра, германиялик мутахассис таркибни кучайтириш мақсадида икки нафар марказий ҳимоячи ва икки нафар ярим ҳимоячи трансфер қилинишини истамоқда. Шунингдек, у бразилиялик Эндрикнинг асосий таркибга қайтарилишини талаб қилган ҳамда Жуд Беллингем ва Эдуардо Камавингани сотиш вариантига қарши эмаслигини билдирган.

Жорий йилнинг 12 январь куни “Реал Мадрид” бош мураббий Хаби Алонсонинг истеъфога чиқарилгандан бери унинг ўрнига Альваро Арбелоа “қироллик клуби”га устозлик қилмоқда.

Маълумот учун, Клопп 2015-2024 йиллар давомида “Ливерпуль”ни бошқарди. 2023-2024 йилги мавсум якунлангач клубни тарк этди. Клопп қўл остида “қизиллар” Англия Премьер-лигаси, Чемпионлар лигаси, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Англия кубоги, Англия лигаси кубоги ва UEFA Суперкубогида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

Юрген Клопп “Ливерпуль” “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг