Алонсонинг “Реал Мадрид”даги келажаги муҳокама қилинди
Спорт
−
09 Декабрь 1567 2 дақиқа
“Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес клуб директорлар кенгаши билан учрашиб, жамоа бош мураббийи Хаби Алонсонинг келажагини муҳокама қилди. Маълумотларга кўра, яна бир салбий натижа Алонсонинг “Реал”даги фаолияти учун ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Манбага кўра, учрашув жорий йилнинг 8 декабрь кунига ўтар кечаси “Сантьяго Бернабеу”да “Сельта”дан 0:2 ҳисобида кутилмаган мағлубиятдан сўнг бўлиб ўтган. Раҳбарият “Сельта”га қарши мағлубиятни кескин орқага чекиниш сифатида баҳолаган.
Ушбу мағлубият Мадридни турнир жадвалида “Барселона”дан 4 очко ортда қолдирди. Ла Лиганинг сўнгги 5 та ўйинида атиги битта ғалаба қозонган Хаби Алонсонинг босим остида қолгани айтилмоқда. Клубдаги манбаларга кўра, бошқарув кенгаши Алонсонинг имкониятларини қайта кўриб чиқмоқда ва Чемпионлар лигаси доирасидаги “Манчестер Cити”га қарши ўйин мураббий учун бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин.
Мадридликларнинг собиқ устози Зинедин Зидан ва “Кастилия” мураббийи Альваро Арбелоа Алонсонинг ўрнига потенциал номзодлар сифатида кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, йиғилишда директорлар кенгаши жамоа ичидаги муҳит ва бошқарувдаги муаммоларни ҳам муҳокама қилган. Хусусан, Винисиус Жуниорнинг шартномаси борасидаги ноаниқлик сақланиб қолаётгани, шунингдек, Жуд Беллингам ва Федерико Вальверденинг ўйинидаги пасайишлар клубда хавотир уйғотмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал Мадрид”нинг айрим футболчилар жамоа бош мураббийи Хаби Алонсодан норози эканлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь