“Реал Мадрид” 22 йиллик антирекордини такрорлади
Спорт
−
11 Декабрь 1038 2 дақиқа
Кеча, 10 декабрь куни “Реал Мадрид” Чемпионлар Лигасининг 6-турида “Манчестер Cити”га қарши ўйинда мағлубиятга учради. Ушбу учрашувда мадридликлар рақиб дарвозасига фақат битта аниқ зарба йўллай олди. Бу клубнинг Чемпионлар Лигасидаги сўнгги 22 йил ичидаги энг ёмон натижаси ҳисобланади.
Opta маълумотларига кўра, бу “Реал Мадрид” учун Чемпионлар лигасидаги ўйинларда “Сантяго Бернабеу”да 2003-2004 мавсумидан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Мезбонлар ушбу учрашувда рақиб дарвозаси томон жами 16 марта зарба йўлаган бўлса-да, уларнинг фақат 1 таси дарвоза соҳасига аниқ борди. Шу тариқа “Реал Мадрид” ўз майдонида кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди.
Шуни қайд этиш жоизки, Килиан Мбаппе ушбу ўйинда жароҳати сабаб майдонга туша олмади. Франциялик ҳужумчи “Реал Мадрид”нинг асосий тўпурари ҳисобланиб, мадридликларнинг Чемпионлар Лигаси доирасида киритган 13 голининг 9 тасига муаллифлик қилган.
“Реал Мадрид” барча мусобақаларда сўнгги саккизта ўйинда фақат икки марта ғалаба қозонди. Шу билан бирга, испан ОАВларида Хаби Алонсонинг истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Маълумот учун, Чемпионлар Лигаси умумий жадвалида “Реал Мадрид” 12 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги тур доирасида Мадридда “Монако”ни қабул қилади.
Live
Барчаси