Америкалик аёл ChatGPT ёрдамида лотереяда 150 минг доллар ютди
Бу қизиқ
−
27 Сентябрь 6333 1 дақиқа
АҚШнинг Виржиния штатида яшовчи Кэрри Эдвардс исмли аёл ChatGPT томонидан яратилган рақамлардан фойдаланган ҳолда катта Powerball совринини қўлга киритди. Бу ҳақда “The New York Post” хабар берди.
ChatGPT ютуқли лотерея рақамларини башорат қилиш қобилиятига эга эмас. Эдвардс чат-ботдан тасодифий рақамлар генератори сифатида фойдаланган ва омад унга кулиб боққан.
Нашрнинг ёзишича, аёл қўлга киритган 150 минг доллар ютуқни ўтган йили деменция туфайли вафот этган турмуш ўртоғи хотирасига бағишлаб, эҳсон қилган. У ўз ютуғини бир қанча нотижорат ташкилотларга, жумладан, Ҳарбий-денгиз кучларига ёрдам бериш жамияти, Shalom Farms озиқ-овқат хайрия ташкилоти ва "Frontotemporal demans" тадқиқот уюшмасига хайрия қилган.
2023 йилда Таиланд фуқароси ChatGPT рақамларидан фойдаланган ҳолда маҳаллий лотереяда кичик суммани (59 доллар) ютиб олганди. 2025 йилда эса италиялик уч талаба атиги 350 доллар сарфлаб, 50 минг доллар ютиб олишга ёрдам берадиган алгоритм ишлаб чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида яшовчи 23 ёшли Кенжабек Исмоилов ChatGPT ёрдамида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жаримани бекор қилишга муваффақ бўлганди.
Live
Барчаси