ДХХ Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ўринбосари 50 минг доллар билан ушланганини тасдиқлади (видео)
3-саҳифа
−
07 Апрель 20617 1 дақиқа
Аввалроқ, QALAMPIR.UZ манбаси Андижон вилояти ҳокимининг тўрт ой аввал тайинланган ўринбосари Исомиддин Исманов ўз уйида 50 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда қўлга олингани ҳақида хабар берган эди. У қурилиш ишлари амалга ошириши учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон вилояти ҳокими ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кирган. Хусусан, у Бобур шаҳри ҳудудидаги давлат захирасида бўлган 20 сотих ер майдонини ваколатли мансабдор танишлари орқали аукционга қўйдириб, сўнгра ютиб бериш ҳамда мазкур фуқаро номига расмийлаштириб, келгусида бу жойда қурилиш ишлари амалга ошириши учун рухсатнома олиб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари сўралган пул маблағини ўзининг яшаш хонадонида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан 5 апрель куни Исмановга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
БарчасиЖиззахда қор ёғмоқда
10:42