Андижонда аттракцион қулаб тушди. Жароҳатланганлар бор (видео)
Жамият
−
27 Апрель 21372 1 дақиқа
Кеча, 26 апрель куни Андижон вилоятида жойлашган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги истироҳат боғида аттракцион занжири узилиб, қулаб тушди ва оқибатда 2 киши жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, аттракционнинг темир конструкциясида синиш содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олган ва уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ижтимоий тармоқларда эса, камида 7 киши жароҳатлангани айтилмоқда. Тарқалган видеоларда бахтсиз ҳодисадан кейин аттракцион парчалари ерда сочилиб ётгани акс этган.
Баъзи тармоқ фойдаланувчилари аттракционларнинг аксарияти техник текширувдан ўтказилмагани ҳақида фикр билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида 16 ёшли қиз зиплайндан тушиб кетганди. Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Поп туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Live
Барчаси