Андижондаги мактабда 2 киши спирт ичиб вафот этди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги мактаб биносида директор ва хўжалик ишлари бўйича ходимлар лабораторияда сақланаётган техник спиртни истеъмол қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.

Унинг билдиришича, ҳодиса оқибатида 4 нафар шахс заҳарланган, шундан 2 нафари – хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари ва қоровул вафот этган. Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида 23 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарланиб, вафот этган эди. Уларнинг икки нафари аёл киши бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Андижон директор техник спирт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг