Android смартфонларда хавфли вирус аниқланди

Бу қизиқ

image

Android дастурий тизимида ишлайдиган смартфонларда экран мазмунини ўқий оладиган Sturnus номли вирус аниқланди. Бу ҳақда “Android Authority” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, вирус нафақат фойдаланувчи экранидаги маълумотларни яширин кўра олади, балки маълумотларни шифрлаш тизимларини ҳам четлаб ўтади. Масалан, Sturnus Telegram ва Signal мессенжерларидаги хабарларга ҳам киришга муваффақ бўлган.

Вирус экран орқали паролларни йиғиши, банк иловалари маълумотларини ўрганиши, ёзишмаларни ўқиши ва смартфондагидаги маълумотларни таҳлил қилиши мумкин. Мутахассисларнинг айтишича, вирус ўзини Google Chrome ва бошқа машҳур иловалар кўринишида яширади. У интернетдаги apk-файллар орқали тарқатилмоқда.

Инфекциялар асосан Марказий ва Жанубий Европа мамлакатларида қайд этилган. Google расмий Play дўконида зарарли иловалар топилмаганини маълум қилган. Компания вакиллари, шунингдек, Google Play Protect хавфсизлик тизими Sturus вирусининг маълум версияларини самарали блоклаётганини ва Android фойдаланувчиларини қўшимча ҳимоя қилаётганини қайд этган.

Бунгача Palo Alto Networks компаниясининг Unit 42 тадқиқот бўлими ҳам Android учун илгари номаълум бўлган Landfall зарарли дастуридан фойдаланилган янги кибержосуслик кампаниясини аниқлаган. Ҳужум Samsung Galaxy смартфонларидаги ноль-кун (zero-day) заифлигидан фойдаланиб амалга оширилган бўлиб, илк бор 2024 йил июль ойида қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

вирус смартфон Android

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг