Ангренда MAN Matiz билан тўқнашиб, ёниб кетди
3-саҳифа
−
04 Октябрь 5402 1 дақиқа
Бугун, 4 октябрь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида MAN ва Matiz ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 19:45 да Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 88-километрида ҳаракатланиб кетаётган MAN русумли юк автомашинаси Matiz автомашинаси билан тўқнашуви оқибатида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Хабарга асосан, соат 19:51 да ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, соат 19:53 да ўраб олинган ва соат 20:07 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида Volvo русумли юк автомобили ёниб кетган эди. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олган фуқаролар бўлмаган.
Live
Барчаси