Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Олам
−
11:49 390 1 дақиқа
Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси лавозимига Георгий Кочарян тайинланди. Бу ҳақдаги фармон Арманистон Президенти матбуот хизмати сайтида эълон қилинди.
Тегишли фармонни Арманистон Президенти Ваагн Гарникович Хачатурян имзолаган. Ҳужжат имзоланган пайтдан бошлаб кучга кирган ва шундан сўнг Георгий Кочарян Тошкентдаги Арманистон элчихонаси раҳбари сифатида ўз вазифаларини расман бажаришга киришган.
У ушбу лавозимда Арам Григорянни алмаштирган. Арам Григорян 2019 йилнинг июнь ойидан буён Арманистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонасига раҳбарлик қилиб келган. Унинг фаолияти давомида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик фаол ривожланган.
Кутилишича, янги элчи Георгий Кочарян Арманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўналишини давом эттиради, шунингдек, сиёсий мулоқотни кенгайтириш ва халқаро майдонларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Саад бин Носир бин Абдуллоҳ Абу Ҳаймеддан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олганди.
Live
Барчаси