ASMAN AUTO Ўзбекистонда MG ва Wuling брендлар портфели билан иш бошлайди
Бизнес
−
30 Апрель 1617 4 дақиқа
ASMAN AUTO қўшма корхонаси халқаро “Mansour Automotive Group” холдинги ва “Asaka Motors” компанияси стратегик альянсининг самараси бўлди. Мақолада моделлар қатори ва нархи келтирилган.
Халқаро “Mansour Automotive Group” холдинги ва “Asaka Motors” компанияси ASMAN AUTO қўшма корхонасини ташкил этиш ҳақида эълон қилдилар. Томонлар яқин беш йил ичида 120 млн АҚШ доллари киритишни режалаштирганлар.
Бошланғич босқичда лойиҳа “Asaka Motors” заводи базасида йирик узелли йиғув (SKD) ташкил этишни, кейинчалик майда узелли ишлаб чиқариш (CKD)га ўтишни кўзда тутади. Автомобилларни сотиш ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш билан ASMAN AUTO шуғулланади.
.png)
“Ўзбекистон кучли иқтисодий фундаментал кўрсаткичларга эга истиқболли автомобиль бозори саналади. ASMAN AUTO орқали биз қиймат ҳосил қилишнинг бутун занжири бўйлаб глобал стандартларни жорий этишга интилиб, инновацион маҳсулотлар, илғор технологиялар ва мижозга йўналган ёндашувни таклиф этамиз. Мақсадимиз – Ўзбекистонда жаҳон даражасидаги дистрибуция ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш тизимини яратиш, янги сифат, ишончлилик ва хизмат кўрсатиш стандартларини ўрнатишдир”, — режалар билан ўртоқлашди “Mansour Automotive Group” халқаро бизнес йўналиши раҳбари Жагат Рандхва.
.png)
Моделлар қатори: Британия меросидан электромобилларгача
ASMAN AUTO маҳсулот портфели турли нарх сегментларида харидорлар эҳтиёжларини қондирувчи халқаро брендларни ўз ичига олади.
- MG (Morris Garages) — 100 йиллик тарихга эга афсонавий Британия бренди. Ўзбекистонда 3 та модел тақдим этилади: ишчан MG 5 седани, ихчам MG ZS йўлтанламаси ва флагман MG HS йўлтанламаси.
- Wuling — кундалик ҳаёт учун замонавий ва функционал автомобиллар бренди. Илк моделлар кичик бизнес ва тижорий ташишларга мўлжалланган Wuling Bardosh минивэни ва Wuling Afzal йўлтанламаси бўлади. Бир неча ойдан кейин ASMAN AUTO моделлар қаторига Wuling Bingo S электр йўлтанламасини қўшади.

Харидорлар учун қулай шартлар тақдим этилади: 18 ойгача муддатли бўлиб тўлаш, бошланғич тўлов 25% дан ва 0% фоиз ставкаси билан.
.png)
Инфратузилма ва ҳаммабоплик
ASMAN AUTO инфратузилмасининг ривожланиши босқичма-босқич ўтади. Биринчи босқичда Тошкент, Наманган, Самарқанд, Бухоро ва Андижонда 10 та дилерлик маркази очилади. Кейинги икки йилда тармоқ бутун мамлакат бўйлаб 25 та объектгача кенгаяди.
.png)
Сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш учун корхона 6–8 сервис маркази ва эҳтиёт қисмларини тақсимлаш хабларидан иборат тармоқни яратади. Автомобилларнинг ҳаммабоплигини ошириш учун ASMAN AUTO Ўзбекистоннинг етакчи банклари, лизинг ва суғурта компаниялари билан биргаликда молиялаш ва суғурталаш дастурларини жорий этади.
.png)
“Ҳамкорлик Ўзбекистон автомобиль тармоғини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган умумий интилишимизни акс эттиради. У инвестициялар, иш ўринларини яратиш ва барқарор саноат тараққиётига бўлган узоқ муддатли содиқлигимизни тасдиқлайди. Биргаликда биз юқори сифатли автомобилларни етказиб берамиз, бир вақтнинг ўзида барқарор, мамлакат иқтисодий ўсишини қўллаб-қувватловчи ва мобилликка бўлган ўзгарувчан эҳтиёжни қондирувчи келажакка тайёр бизнесни яратамиз”, — деб қайд этди “Asaka Motors” бош директори Авазбек Жалилов.
.png)
Иқтисодий самара
ASMAN AUTO қўшма корхонаси 2 000 та бевосита ва билвосита иш ўринларини яратиш, маҳаллий кадрларни етиштириш, етказиб бериш занжирини мустаҳкамлаш ва автомобиль тармоғини модернизациялаш орқали Ўзбекистон иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшади.
.png)
Томонлар, шунингдек, альянснинг узоқ муддатли мақсади — Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги минтақавий автомобиль ва логистика хабига айлантириш эканини таъкидладилар.
Instagram ASMAN AUTO
Instagram MG
Маълумот учун
Mansour Automotive Group — Мисрнинг 50 йиллик тарихга эга етакчи автомобиль гуруҳи. Бугунги кунда компания Яқин Шарқ ва Африканинг 15 та мамлакатида иш юритади, шунингдек Chevrolet, GMC, Cadillac, Isuzu, Opel, Peugeot, BYD, Soueast ва MG каби етакчи жаҳон брендларининг ҳамкори саналади.
Холдинг GM маҳсулотларининг Хитойдан ташқари дунёдаги энг йирик дистрибьютори деб тан олинган. Ушбу минтақавий конгломерат активида 125 дан зиёд сотувлар ва сервис хизматини кўрсатиш марказлари мавжуд. Компания штати эса, 1 500 дан зиёд юқори малакали ходимларни ташкил қилади.
Asaka Motors — транспорт воситаларини ишлаб чиқариш, дистрибуция ва сервис хизматини кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи Ўзбекистон автомобиль компанияси. Сирдарё вилоятида ўз заводига эга бўлиб, халқаро брендлар портфелини бошқаради, улар қаторида: Hyundai, EXEED, Opel, Fiat ва бошқалар.
“Asaka Motors” фаолияти маҳаллий ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантиришдан то бутун республика бўйлаб кенг ёйилган дилерлик тармоғини қуришгача бўлган тўлиқ циклни қамраб олади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
БарчасиЭнди “подезд”лар ҳар ҳафта тозаланади
30 Апрель