Австралияда Эрон футболчиларининг паспортлари олиб қўйилган – ОАВ
Спорт
−
12 Март 6832 1 дақиқа
Эрон аёллар терма жамоаси Австралиядаги Осиё кубогига етиб борганида футболчиларнинг паспортлари мусодара қилинган. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларга таяниб, “The Athletic” нашри хабар берди.
Хабарларга кўра, ўйинчиларнинг паспортлари уларнинг Австралиядан чиқиб кетишини қийинлаштириш мақсадида мусодара қилинган. Шу билан бирга, футболчиларнинг телефонлари ҳам тингланган ва олиб қўйилган.
Манбаларга кўра, жамоа Эронни тарк этишдан олдин футболчилардан мамлакат ҳукуматига молиявий кафолат сифатида катта миқдорда пул қолдириш, шунингдек, оилалари ва ўзи қаерда эканлиги ҳақида маълумот бериш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги учта ўйиннинг барчасида мағлуб бўлди. Улар жорий йилнинг 2 март куни Жанубий Кореяга қарши биринчи ўйиндан олдин (0:3) жамоа давлат мадҳиясини куйламади, бу эса Эронда танқидларга сабаб бўлди.
Хусусан, жамоанинг етти аъзоси ўз ватанларида давлат мадҳиясини куйлашдан бош тортгани сабаб “хоинлар” деб аталгач, улар Австралиядан бошпана сўради. Кейинчалик АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам Австралия Бош вазири Энтони Альбанезега боғланиб, эронлик футболчиларга бошпана беришни сўради.
Шундан сўнг Австралия ҳукумати Эрон миллий терма жамоасининг олти нафар аёл футболчисига гуманитар виза берди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март