Австралияда фанга номаълум астероид излари топилди

Олам

image

Австралияда илм-фан учун илгари номаълум бўлган астероиднинг излари топилди. Бу ҳақда “Earth and Planetary Science Letters” хабар берди.

Қайд этилишича, бу кашфиёт космик жисм зарбасидан ҳосил бўладиган табиий шиша – тектитларнинг музей намуналарини таҳлил қилиш орқали амалга оширилган.

Тадқиқот давомида мутахассислар илгари қайд этилмаган турдаги тектитларни аниқлаган. Уларнинг кимёвий таркиби ўзига хос бўлиб, ёши қарийб 11 миллион йилга тенглиги фош этилган.

Олимлар янги топилмаларни машҳур Австралазия сочилма майдонидаги тектитлар билан солиштиришди. Австралазия тектитларининг ёши тахминан 780 минг йил бўлиб, улар Ер шари юзасининг ярмида учрайди. Янги намуналар эса қадимий бўлиб, нисбатан кичикроқ ҳудудда топилган. Бу эса улар бошқа бир космик ҳодисага тегишли бўлганини кўрсатади.

Шунга қарамай, зарба оқибатида ҳосил бўлган кратер ҳали топилмаган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, қадимий астероид урилишларининг частотаси ва қувватини ўрганиш келажакдаги хатарларни баҳолаш ва сайёрани ҳимоя қилиш усулларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ерга шу йилнинг энг катта астероидларидан бири яқинлашгани ва у Ой ёнидан тахминан 800 минг км масофада хавфсиз учиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия астероид . Австралазия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг