Австралияда коалалар йўқ қилинмоқда
Олам
−
24 Январь 13935 2 дақиқа
Жанубий Австралияда коалаларнинг ортиқча кўпайиши табиатни муҳофаза қилувчиларни ташвишга солмоқда. Шу сабабли жорий йилнинг январ ойида коалаларни йўқ қилиш учун қатор ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.
Қайд этилишича, Маунт-Лофти тоғларида мамлакатдаги коалаларнинг қарийб 10 фоизи мавжуд. Олимлар агар популяция назорат қилинмаса, кейинги 25 йил ичида уларнинг сони яна 17-25 фоизга ортиши мумкинлигидан хавотирда.
“Шарқий Австралиянинг катта қисмида коалалар сони кескин камаймоқда, аммо Маунт-Лофтида улар тез суръатда кўпаймоқда. Бу яхши аслида хабар бўлиши керак, лекин бу рақамлар ташвиш уйғотади”, дейди Сидней Технология университети олими Фредерик Салтре.
Популяциянинг кескин ошиши озуқа базасига, ўсимликларга ва экотизимларга зарар келтиради. Салтренинг айтишича, бу ҳолат оммавий очлик ва ҳайвонларнинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида бир қатор усуллар билан ҳайвонларнинг кўпайишини олди олинмоқда.
Австралияда вертолётдан юзлаб коалалар отиб ташланди
2025 йил апрелида Виктория штатининг Будж Бим миллий боғида ўрмон ёнғинидан кейин бир ой давомида вертолётлардан 750 дан зиёд коала отиб ташланган. Масъулларнинг изоҳига кўра, кўплаб коалалар оғир жароҳатланган, сувсизланган ва очликдан ўлим ёқасида бўлгани учун бундай чорага мажбур бўлишган.
Транслокация жараёни
Ўтган 2025 йилда коалалар популяцияси ҳаддан ташқари кўпайган жойлардан олиб чиқилиб, йўқолиб кетган ёки камайиб кетган ҳудудларга жойлаштирилган. Жанубий Австралиянинг “Kangaroo Island” оролидан Янги Жанубий Уэльс штатига бир йил ичида 3 минг коала кўчириб ўтказилган. Бироқ кўчиб ўтган ҳайвонларнинг 30 фоизи йил давомида нобуд бўлган. Популяцияни ошишига қарши мазкур ечим муваффақиятсиз бўлгани учун бу жараён тўхтатилган.
Махсус даволаш ишлари
Ҳисобларга кўра, ҳар йили коалаларнинг катталашган урғочиларининг 22 фоизида махсус даволаш ишлари ўтказилса, улар кескин суръатда кўпаймайди. Бундай дастур умумий ҳисобда 25 йилга 24 миллион доллар маблағ талаб қилади. Мазкур лойиҳа жорий йилнинг январ ойида тажриба сифатида синаб кўрилмоқда.
Суннатова Фарангиз