Баҳодир Жалолов қийин ғалабани қўлга киритди

Спорт

image

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Россиядаги профессионал бокс кечасида жанг ўтказиб, навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Кеча, 6 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган “IBA Pro 10” турнирининг марказий жангида супероғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов россиялик Виталий Кудухов билан тўқнаш келди.

Жалолов учун қийин кечган саккиз раундлик жангда ўзбекистонлик боксчи Кудуховдан устун келди ва очколар бўйича ғалабага эришди – 77–73, 77–74, 78–72.

Баҳодир Жалолов профессионал бокс доирасида 16 та жанг ўтказди ва уларнинг барчасида зафар қучди. Боксчи мазкур ғалабаларнинг 14 тасида муддатидан олдин рақибини мағлубиятга учратган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳодир Жалоловнинг АҚШда 26 июль куни бўлиб ўтиши керак бўлган жанги бекор қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳонгир Иномжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Ўзбекистон профессионал бокс Баҳодир Жалолов IBA Pro 10

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг