Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси учун Ўзбекистон таркиби эълон қилинди
Спорт
−
08 Май 2673 1 дақиқа
Жорий йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этувчи Ўзбекистон эркаклар терма жамоалари таркиби эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 15-27 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси учун Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги таркиб билан иштирок этади:
1-терма жамоа:
- Нодирбек Абдусатторов;
- Жавоҳир Синдоров;
- Нодирбек Ёқуббоев;
- Шамсиддин Воҳидов;
- Мухиддин Мадаминов.
2-терма жамоа:
- Абдумалик Абдисалимов;
- Жаҳонгир Воҳидов;
- Муҳаммадзоҳид Суяров;
- Ҳумоюн Бегмуротов;
- Ортиқ Нигматов.
3-терма жамоа:
- Саидакбар Сайдалиев;
- Баҳром Баҳруллаев;
- Алмас Раҳматуллаев;
- Муҳаммадали Абдураҳмонов;
- Асроржон Омонов.
Маълумот учун, 2022 йилнинг 31 июль 9 август кунлари Ҳиндистоннинг Чиннай шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро шахмат федерацияси конгрессида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ҳамда FIDE’нинг навбатдаги конгрессини 2026 йил Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганди. Самарқандда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказиладиган шахмат олимпиадаси ҳисобланади.
Live
Барчаси