БААда Рамазон ойида иш вақти қисқартирилади

Олам

image

Бирлашган Араб Амирликларида 2026 йил Рамазон ойи муносабати билан хусусий сектор ходимлари учун иш вақти 2 соатга қисқартирилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 12 февраль куни мамлакат Меҳнат ресурслари вазирлиги маълум қилди.

Унга кўра, одатда 8–9 соат ишлайдиган ходимлар рамазон ойида 6–7 соат ишлайди. Белгиланган меъёрдан ортиқ ишланган вақт қўшимча иш ҳисобланади ва алоҳида ҳақ тўланади. Компаниялар иш жадвалини мослашувчан тарзда ташкил қилиши мумкин. Жумладан, масофадан туриб ишлаш ёки иш вақтини қонун доирасида ўзгартиришга рухсат этилади.

Давлат хизматчилари учун ҳам енгиллаштирилган иш тартиби жорий қилинади. Душанбадан пайшанбагача иш вақти соат 09:00 дан 14:30 гача, жума куни эса тушгача давом этади. Узлуксиз ишлашни талаб қиладиган соҳалар бундан мустасно.

Мазкур чоралар фуқароларга оила, ибодат ва руҳий амалиётларга кўпроқ вақт ажратиш имконини бериш мақсадида қабул қилинган.

Астрономик ҳисоб-китобларга кўра, 2026 йилда Рамазон ойи БАА ва аксарият мусулмон давлатларида 19 февраль куни бошланиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Англиянинг Лондон шаҳридаги машҳур Ковентри кўчаси муқаддас Рамазон ойи муносабати билан тўртинчи бор махсус безатилгани ҳақида хабар берилганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

БАА Рамазон Меҳнат ресурслари вазирлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг