Барчани ер билан яксон қиламиз – Путин

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Болтиқбўйи давлатларининг Калининград вилоятига оид баёнотларига муносабат билдирди. Бу ҳақда у кеча, 29 май куни Қозоғистонга ташрифи якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.

Бундан аввал Литва Ташқи ишлар вазири Кястутис Будрис НАТОга аъзо Болтиқ давлатларида Калининград вилоятидаги Россия ҳаво мудофаа базаларини “ер билан яксон қилиш” имконини берувчи воситалар мавжудлигини айтган эди.

Путиннинг таъкидлашича, Россия ҳам бундай ҳаракатга уриниш қилган ҳар қандай томонга жавоб қайтариш учун етарли имкониятларга эга.

“Россия Федерациясида бундай қилишга уринганларнинг барчасини ер билан яксон қилиш учун барча воситалар мавжуд”, деган Путин.

Унинг сўзларига кўра, Россияга бевосита ҳарбий таҳдид қиладиган ҳар қандай ҳудуд мамлакат учун қонуний нишон ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Россия иштирокисиз хорижий судлар қарори билан ҳибсга олинган россияликларни ҳимоя қилиш учун Россия Қуролли кучларини жалб этишга рухсат берувчи қонунни имзолаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин Болтиқбўйи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг