“Барселона” “Атлетико”ни йирик ҳисобда таслим этиб, кубокни тарк этди

Спорт

image

Кеча, 3 март куни “Барселона” Испания кубоги ярим финалининг жавоб учрашувида “Атлетико Мадрид”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди, бироқ икки ўйин натижасига кўра каталонияликлар турнирни тарк этди.

Учрашув “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтди. “Кўк-анорранглилар” сафида Марк Берналь 29 ва 72-дақиқаларда дубль қайд этди, Рафинья эса 50-дақиқада пенальтидан гол урди. Бироқ биринчи баҳсда мадридликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонгани сабабли умумий ҳисоб 4:3 кўринишида “Атлетико Мадрид” фойдасига ҳал бўлди. Шу тариқа, “Атлетико” 2012-2013-йилги мавсумдан буён илк бор Қироллик кубоги финалига йўл олди.

Маълумот учун, “Барселона” мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

Иккинчи финалчи бугун, 4 март куни бўлиб ўтадиган “Реал Сосьедад” – “Атлетик Бильбао” қарама-қаршилигида аниқланади. Биринчи ўйинда “Реал Сосьедад” сафарда 1:0 ҳисобида устун келган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” Рафинья “Атлетико Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг