“Барселона” “Челси” футболчисини кузатмоқда

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” жамоаси “Челси” ярим ҳимоячиси Педро Нету кузатиб бормоқда. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, Каталония клуби ҳужум қанотини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда ва 26 ёшли португалиялик футболчини кузатиб бормоқда. Ҳозирча масала фақат кузатув босқичида бўлиб, томонлар ўртасида аниқ музокаралар бошланмаган.

Хабарларга кўра, “Барселона” ёзги трансфер ойнасида бир нечта позицияларни – ҳужумчи, марказий ҳимоячи ҳамда қанот ҳимоячиси чизиқларини кучайтиришни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, жамоа ҳужум чизиғида асосий таркиб футболчилари сифатида Ламин Ямаль ва Рафиньяга таянмоқда. Бундан ташқари, каталонияликлар “Манчестер Юнайтед”дан ижарага олинган Маркус Рэшфордни ҳам доимий шартнома асосида сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, Педро Нетунинг шартномасида “Барселона” қизиқишни кучайтирган тақдирда трансферни осонлаштириши мумкин бўлган махсус банд ҳам мавжуд.

Маълумот учун, Педро Нету 2024 йил ёзида “Вулверхэмптон”дан “Челси”га бонуслар билан бирга тахминан 60 миллион еврога ўтган эди. Португалиялик қанот ҳужумчиси жорий мавсумда барча мусобақаларда умумий 10 та гол ва 5 та узатма амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” “Челси” Педро Нету

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг