“Bashkent” тураржой мажмуасининг шоуруми очилди

Бизнес

Ўзбекистоннинг йирик қурилиш компанияларидан бири – Dune Group Development томонидан барпо этилаётган “Bashkent” тураржой мажмуасининг шоуруми тантанали равишда очилди.

Башкент тураржой мажмуаси пойтахтнинг Яшнобод тумани, Жарқўрғон 47 мавзесида жойлашган. Лойиҳа 20 гектар худудни ўз ичига олган бўлиб, умумий 89 та блокдан иборат. Ҳар бир “дом” 16 қаватдан ташкил топган. Бу ерда 1 хонали уйлардан тортиб 4 хонали уйларгача мавжуд.

Энг муҳим томони шуки, “Bashkent” лойиҳасидаги ҳар бир хонадон ўз эгаларига таъмирланган ҳолатда топширилади.

“Афзалик жиҳатлари ҳақида айтсам, хонадон тўлиқ таъмирланган ҳолатда тақдим этилади. Уйнинг кириш эшиклари  –  темир эшик, ички эшиклар МДФдан сифатли, пол – ламинат, ром ва ошхона мебели. Барча нарса тайёр ҳолатда бўлади. Юртдошларимиз бизни хонадонларни олгандан сўнг фақатгина мебель ва гилам олиб кириб, яшашлари мумкин бўлади” дейди лойиҳанинг сотув бўлими директори Шуҳрат Каримов.

Мазкур лойиҳанинг амбассадори хонанда Ботир Қодиров ҳам очилиш маросимида иштирок этди. Унинг фикрича, бу лойиҳанинг бошқаларига нисбатан ўзига хос жиҳати шуки, уйни харид қилгандан сўнг яна бир таъмирлаш яъни “ремонт” муаммосидан қутиласиз.

“Уйни сотиб олгандан сўнг “ремонт” қиласиз. Кейин яшайман десангиз, бошқа қўшнингиз ремонт қилаётган бўлади. Дағ-дағ-дағ... Яна уч-тўрт йил тинчингиз бузилади. Башкент тураржой мажмуасида мана шундай камчиликлар йўқ.” дейди хонанда.

Ушбу лойиҳа асосида барпо этилган тураржой биносидан уй сотиб олган харидорларнинг сўзларига кўра, бу ер шаҳар ичидаги шаҳарчани эслатади. Мактаб, болалар боғчаси, савдо марказлари ҳатто замонавий спорт майдончалари… Барчаси бир ерда жамланган.

“Бошланғич тўловни август ойида қилганмиз 20% билан. Бизни уйимиз ҳали битмаган, март ойида топширилиши керак. Лекин ҳозир очилиш маросимига келгандик. Хоналарини кўрдик, чиройли, калидорлари катта-катта замонавий “дом” бўлибди бизга жуда ҳам ёқди”, дейди бошқа бир харидор.

6 йилдан буён қурилиш бозорида ўз ўрнига эга бўлиб келаётган Dune Group Development компаниясининг “Bashkent” лойиҳаси мижозларига ўз хонадонларини 2026 йилдан бошлаб 2028 йилнинг март ойигача тўлиқ тайёр ҳолатда топширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, агар сиз “Bashkent” лойиҳасидан жорий йилнинг 27 декабргача хонадон харид қилсангиз, Шарм ал-Шайхга учта йўлланма ва бош соврин ҳисобланган Bestune B70 автомобилини қўлга киритишингиз мумкин.

Телефон: +998 (78) 148 55 55

Манзил: Башкент. Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Жарқўрғон” МФЙ.

Сайт  YouTube   Telegram   Instagram
 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Bashkent

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар