Беллингем Арбелоадан норози
Спорт
−
13:54 788 1 дақиқа
“Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем жамоасининг Европа Чемпионлар лигаси чорак финал дастлабки учрашувидан ўрин олган “Бавария”га (1:2) қарши ўйинни захирадан бошлаганидан норози. Бу ҳақида “The Touchline” нашри хабар берди.
Манбага кўра, у ўзини тўлиқ тайёр ва формада деб ҳисоблаган ва агар тўлиқ 90 дақиқа ўйнаганида, ўйинга жиддий таъсир кўрсатиб, жамоасига ғалаба қозонишга ёрдам бериши мумкин деб ўйлаган.
Маълумот ўрнида, “Бавария” — “Реал Мадрид” ўртасидаги жавоб ўйини 15 апрель куни Мюнхенаги “Аллианз Арена” ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” мухлислари Килиан Мбаппени югуришда сусткашлик қилишда ва ҳимоявий вазифаларини бажармасликда танқид қилганди.
Рамазон Усанов
Live
Барчаси