Блогер “Real Sanjik” ҳибсга олинди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни “Real Sanjik” тахаллуси остида фаолият юритувчи С. К. ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов маълум қилди. 

Қайд этилишича, соат 19:00 ларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ўтказилган махсус рейд давомида ижтимоий тармоқларда “Real Sanjik” тахаллуси остида фаолият юритувчи С. К. ҳибсга олинган. 

Жабрланувчиларга кўра, блогер товламачилик, ўқотар қуролларни қонунга хилоф равишда сақлаш каби жиноятларни содир этишда гумонланмоқда.

“Расмийлардан мазкур ҳодиса юзасидан изоҳ кутиш баробарида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини процессуал талабларга мувофиқ иш юритишга чақирамиз.

Блогердан жабрланган фуқаро Ж. А. ижтимоий тармоқда Президент Администрацияси мулозимлари унинг мурожаатини эътиборсиз қолдирмаганини таъкидлаганди”, дейди Ташанов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Real Sanjik” билан боғлиқ бошқа иш омма эътиборига тушган эди. Яъни 2024 йилнинг август ойида 1997 йилда туғилган Ш.Р. (йигит) 1999 йилда туғилган Ш.А. (қиз)га уйланишини айтиб, унинг ишончига кирган. Бироқ тўйдан аввал муаммолари борлиги учун унинг уйини гаровга қўйиб туришни, муаммолари ҳал бўлгач, унга уйланишини айтиб, алдов йўли билан уйни бошқа фуқарога, яъни блогер ва бизнесмен “Real Sanjik”га 240 минг долларга сотиб юборган.

Ҳолат жамоатчилик эътиборига тушгач, ушбу ҳовлининг харидори бўлган таниқли блогер ва тадбиркор “Real Sanjik” 240 минг долларлик уйни болалар уйига эҳсон қилишга қарор қилгани ҳақида хабар берганди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси эса блогер тураржойни топширишга оид нотариал тасдиқланган ҳужжатларни тақдим этмаганини маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси кўрилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан олиб борилган дастлабки тергов жараёнида фуқаро Ш.Р. бошқа фуқароларга нисбатан ҳам бир нечта фирибгарлик ҳолатларини содир этганлиги аниқланган.

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни мазкур иш бўйича суд жараёни якунланди. Унга кўра, Ш.Р. Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Real Sanjik

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг