BMW уриб кетган ЙПХ инспектори “Жасорат” медали билан мукофотланди

Жамият

image

10-синф ўқувчиси BMW билан уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори Ҳосилбек Эшназаров “Жасорат” медали билан мукофотланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнин тегишли фармони имзоланди.

Ҳосилбек Эшназаров мамлакат ички ишлар органларидаги фидокорона меҳнати, Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлиги ва халқ осойишталигини сақлаш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликлар профилактикасини самарали амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, муқаддас қасамёдига содиқ қолган ҳолда ўз бурчини сидқидилдан ва юксак шараф билан адо этиб, мардлик ва фидойилик намунасини кўрсатгани, ёш авлодни ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун мукофотланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ йўл-патруль хизмати инспектори ўлимида гумон қилинаётган Дониёр Турғунов қамоққа олингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

BMW ЙПХ инспектори Ҳосилбек Эшназаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг