Болаларга 16 ёшгача нафақа берилиши мумкин. Қирғизистонда!

Олам

image

Қирғизистонда келажакда 16 ёшгача бўлган болалар нафақа олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда бугун, 11 март куни мамлакат Президенти Садир Жапаров Жогорку Кенеш мажлисида маълум қилди.

Қайд этилишича, депутат Достон Бекешев мажлисда 3 ёшгача бўлган барча болаларга нафақа берилиши тўғрисидаги қарор жамоатчилик томонидан жуда ижобий қабул қилинганини айтгач, Жапаров бунга жавобан совет даврида оиланинг молиявий ҳолатидан қатъи назар, 16 ёшгача бўлган болаларга нафақа берилганини эслатган. 

“Келажакда бюджетимиз ошган сари, 16 ёшгача бўлган болаларга бой-камбағаллигига қараб эмас, барчага бир хил нафақа беришга ҳаракат қиламиз”, дейди Садир Жапаров.

Давлат раҳбарининг билдиришича, ҳозирги кунда мамлакат иқтисодиёти барқарор ўсиш йўлида ва бу ижтимоий тўловларни босқичма-босқич оширишга имкон яратмоқда. 

Шунингдек, Жапаров асосий мақсад болаларни қўллаб-қувватлашда бой-камбағал деб ажратмасдан, умумий таъминот тизимига ўтиш эканини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Садир Жапаров Қирғизистонда 3 ёшгача бўлган болаларга давлат нафақаси берилиши ҳақида тегишли фармонни имзолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

нафақа Қирғизистон болалар Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг