Бразилия ҳам АҚШда кучли текширувдан ўтказилди

Спорт

image

Бразилия терма жамоаси футболчилари ва мураббийлар штаби Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун АҚШга етиб борганида кучайтирилган божхона ва миграция назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда “Daily Sports” нашри хабар берди. 

Манбага кўра, жамоа аэропортда алоҳида тартибда текширувдан ўтказилган, хавфсизлик хизматлари делегация аъзоларининг ҳар бирини якка ҳолда кўрикдан ўтказган.

Спортчиларнинг шахсий буюмлари ва пойабзаллари металл детектор ёрдамида текширувдан ўтказилган. Тинтув аэропорт биносида эмас, балки тўғридан тўғри учиш-қўниш йўлагида амалга оширилган.

Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоаларига қарши майдонга тушади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам Нидерландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви олдидан маҳаллий полиция томонидан жиддий текширувдан ўтказилганди. Шундан сўнг мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ томонига вазият юзасидан расмий изоҳ беришини сўраб сўров юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жаҳон чемпионати Бразилия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг