Бугун Ўзбекистон плей-офф босқичидаги юришини бошлайди

Спорт

image

Бугун, 15 ноябрь куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Хорватияга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:45 да старт олади.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақанинг “Ж” гуруҳида иштирок этиб, дастлаб  Парагвайга қарши ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Иккинчи турда Ирландияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, ҳал қилувчи 3-турда эса Панама устидан йирик 6:1 ҳисобида зафар қучиб, плей-офф йўлланмасига эга чиқган эди.

Хорватия ўсмирлари эса “C” гуруҳида муваффақиятли ҳаракат қилиб, икки ғалаба ва бир дуранг билан гуруҳни иккинчи ўринда якунлаган. Улар биринчи турда Сенегал билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этиб, кейин БААни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ҳамда сўнгги турда Коста-Рика устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ўзбекистон U-17 – Хорватия U-17 жуфтлигидаги баҳс ғолиби 1/8 финалда Италия – Чехия ўртасидаги учрашув ғолиби билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда FIFA расмий саҳифасида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ҳамда жамоа аъзоси Азизбек Абдумўминов ҳақида махсус мақола эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хорватия Жаҳон чемпионати Ўзбекистон U-17 1/16 финал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг