Бугун Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиблари аниқланади
Спорт
−
09 Май 2952 2 дақиқа
Бугун, 9 май куни 2027 йилда Саудия Арабистони мезбонлигида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ушбу маросим Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
Ушбу қуръада Ўзбекистон миллий терма жамоаси қуръада мезбон Саудия Арабистони, Япония, Эрон, Жанубий Корея, Австралия каби жамоалар билан биргаликда 1-саватчадан ўрин олган.
Шунингдек, 2️-саватчадан:
- Қатар;
- Ироқ;
- Иордания;
- БАА;
- Уммон;
- Сурия.
3️-саватчадан:
- Баҳрайн;
- Таиланд;
- Хитой;
- Фаластин;
- Вьетнам;
- Тожикистон.
4️-саватчадан:
- Қирғизистон;
- Ливан ёки Яман;
- КХДР;
- Индонезия;
- Кувайт;
- Сингапур миллий терма жамоалари жой олган.
Маълумот учун, аввалги йилларда ОФК саватчаларга ажратишда гибрид усулдан фойдаланарди. Бунда FIFA рейтинги ва саралаш турнири якунлари бирлаштирилиб, Жаҳон чемпионати саралашининг финал босқичида иштирок этган жамоаларга устунлик берилган. Ушбу гибрид усул туфайли 2019 йилги Осиё Кубоги финал босқичи учун қуръа ташлашда Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан ўрин алмашиб, учинчи саватчадан иккинчи саватчага кўтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2027 йилги Саудия Арабистонида мезбонлигидаги Осиё кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими хавфсизлик нуқтаи назаридан номаълум муддатга қолдирилгани ҳақида хабар берилган эди. 24 жамоа иштирок этадиган турнир 2027 йил 7 январдан 5 февралгача Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган. Қуръа ташлаш маросими эса дастлаб жорий йилнинг 11 апрель куни Ар-Риёд шаҳрида ўтказилиши белгиланган эди.