Бухорода талаба ётоқхонада ўз жонига қасд қилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Бухоро давлат университети хорижий тиллар факультетининг Когон туманидан бўлган 18 ёшли 1-курс талабаси (қиз бола) университет ётоқхонасида ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.

Унинг билдиришича, жорий йилнинг 4 ноябрь куни 2007 йилда туғилган қиз талабалар ётоқхонасидаги каравотнинг темир устунида сиртмоқ ясаган ва бўйин соҳасидан осиб, ўз жонига қасд қилиши оқибатида вафот этган.

Ҳозирда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрель ойида Бухоро давлат техника университетининг 2 нафар талабаси талабалар тураржойида ўз жонига қасд қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг