Бухорода 17 ёшли қиз ўзини 8-қаватдан ташламоқчи бўлди (видео)
3-саҳифа
−
04 Март 8726 1 дақиқа
Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида 8-қаватдан ўзини ташламоқчи бўлган қиз қутқариб қолинди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.
Маълум бўлишича, Бухоро шаҳрида 2009 йилда туғилган қиз кўп қаватли уй томидан ўзини ташлашга уринган.
Воқеа жойида бўлган ФВВ ходими қиз ўзини ташламоқчи бўлганини кўриб зудлик билан уни қутқаришга киришган. ФВВ ходими қиз турган кўп қаватли уйнинг томига чиққан ва уни ортга қайтариб, ҳаётини сақлаб қолган.
Қайд этилишича, 17 ёшли қиз ўша пайтда жудаям тушкун ҳолатда бўлган. Уни қутқариб қолган ФВВ ходими ҳарбий психолог мутахассислигига эга бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ғаввослари каналда чўкаётган одамни қутқариб қолганди.
Live
Барчаси