Бўстонлиқда мушукларни қийнаб ўлдирган шахслар қамалди (видео)
3-саҳифа
−
26 Март 4128 1 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида мушукларга нисбатан шафқатсиз хатти-ҳаракатлар содир этилгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳодиса жамоатчилик орасида кескин норозиликларга сабаб бўлди. Мушукларни ўлдирган шахслар аниқланиб, улар қамалди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов маълум қилди.
Унинг билдиришича, суд қарори билан 33 ёшли М.Ш. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан 15 сутка, шунингдек, 30 ёшли А.А. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 220-1-моддаси (Қуролнинг қонунга хилоф муомаласи) билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Маълумот учун, маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг бу каби ҳаракатлар такроран содир этилса, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда ҳайдовчи юк машинасининг орқасига эшакни боғлаб олган ҳолда уни судраганди. Ҳуқуқбузар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига юк машинасининг техник носозлиги туфайли эшакни боғлаб, ҳаракатни давом эттиришга мажбур бўлганини айтган.
Live
Барчаси