Чехия ва Жанубий Африка баҳси дуранг билан тугади

Спорт

image

Бугун, 18 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “А” гуруҳидан ўрин олган Чехия ва Жанубий Африка Республикаси терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. АҚШнинг Атланта шаҳридаги “Мерседес-Бенц” стадионида бўлиб ўтган учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади.

Ўйинда ҳисоб 6-дақиқада очилди. Чехия ярим ҳимоячиси Михал Садилек жамоасини олдинга олиб чиқди. Жанубий Африка Республикаси эса учрашувнинг сўнгги қисмида мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. 83-дақиқада бош ҳакам Тори Пенсо чехлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва Тебохо Мокоэна ундан самарали фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, жамоалар бир очкодан қўлга киритди. Ушбу гуруҳ доирасидаги 2-баҳсда Жанубий Корея – Мексика қарама қаршилиги бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан эртага, 19 июнь куни 6:00 да бошланади.

Маълумот учун, “А” гуруҳининг сўнгги турида Чехия терма жамоаси Мексикага қарши майдонга тушса, Жанубий Африка Республикаси Жанубий Корея билан баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Чехия Жаҳон чемпионати Жанубий Африка Республикаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг