Мундиалнинг фаворитлар рейтинги ўзгарди
Спорт
−
18 Июнь 5321 1 дақиқа
“Opta” аналитика компаниясининг суперкомпьютери Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг биринчи туридан сўнг турнирнинг асосий фаворитлари рейтингини янгилади. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида хабар қилинди.
Суперкомпьютер ҳисоб-китобларига кўра, Франция терма жамоасини Жаҳон чемпионатининг асосий фаворити деб баҳоламоқда. Французлар 10 минг марта ўтказилган турнир симуляциясининг 15,73 фоизида чемпион бўлган.
Турнир бошланишидан олдин “Opta” Испанияни асосий фаворит сифатида кўрсатган эди – унинг чемпионлик эҳтимоли 16,1 фоиз деб баҳоланган. Бироқ ҳозирда испанлар 12,08 фоиз кўрсаткич билан тўртинчи ўринга тушиб қолди.
Англия терма жамоаси чемпионлик учун 12,33 фоиз эҳтимол билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентинанинг кубокни қўлга киритиш имконияти эса 12,28 фоизга тенг.
Маълумот учун, гуруҳ босқичининг биринчи турида Франция Сенегални 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Испания Кабо-Верде билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Англия эса Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Элатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи турда Колумбияга қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди.
Live
Барчаси