Chery оммабоп моделларга 5 йилгача муддатли тўловни таклиф этмоқда

Бизнес

image

Chery Uzbekistan шаффоф ва тушунарли молиявий таклифларни тақдим этиш орқали замонавий автомобилларни харид қилиш имкониятларини кенгайтиришда давом этмоқда. Бренд ўзининг ҳамкори бўлган “TrastBank” ХАБ билан биргаликда оммабоп моделлар учун янгиланган муддатли тўлов дастурини тақдим қилмоқда.

Исталган турмуш тарзи учун мос автомобиллар

Дастур алоҳида вазифалар учун танлаб олиш имконини берадиган қуйидаги асосий моделларни қамраб олади:

  • Tiggo 2 Pro – тежамкор ёнилғи сарфи ва ифодали дизайнга эга бўлган қулай шаҳар кроссовери.
  • Arrizo 6 Pro – динамика, ҳаракат равонлиги ва салоннинг премиум тоифадаги жиҳозланишни ўзида мужассам этган шаҳар седани.

Йиллик 0% ставкасига эга алоҳида шартлар

Ушбу шартлар Tiggo 2 Pro ва Arrizo 6 Pro моделларининг барча мавжуд комплектациялари учун амал қилади, бу эса автомобилни шахсий мақсадлар учун танлаш имконини беради:

  • 25% миқдоридаги бошланғич тўлов – 24 ойгача бўлган муддат;
  • 30% миқдоридаги бошланғич тўлов – 30 ойгача бўлган муддат;
  • 50% миқдоридаги бошланғич тўлов – 36 ойгача бўлган муддат;
  • 60% миқдоридаги бошланғич тўлов – 60 ойгача (5 йилгача) бўлган муддат.

Дастур тўловларни бюджетингизга мослаштириш ва харидни имкон қадар қулай қилиш имконини беради.

Автомобилларни бўлиб тўлашга сотиб олишнинг тўлиқ қиймати:

  • Tiggo 2 Pro Premium: 214 900 000 сўм
  • Arrizo 6 Pro (Life): 239 900 000 сўм
  • Arrizo 6 Pro (Comfort): 254 900 000 сўм
  • Arrizo 6 Pro (Intelligence): 279 900 000 сўм

Расмийлаштиришнинг соддалаштирилган жараёни

Chery Uzbekistan бюрократик тўсиқларни минималлаштирган ҳолда автомобиль харид қилиш жараёнини имкон қадар тезкор равишда амалга оширади. Дилерлик марказларидаги кассалар мижозларга навбатларда туриб қолмаслик ва харидни расмийлаштиришни сезиларли даражада тезлаштириш имконини беради.

Бундан ташқари, харидорлар trade-in дастуридан фойдаланишлари мумкин: ўзларининг амалдаги автомобиллари билан келишлари ва уни қулай шартлар асосида янги Chery’га алмаштиришлари мумкин.

Муҳим маълумот

Дастур “Trastbank” ХАБ билан ҳамкорликда амалга оширилди. Молиялаштиришнинг якуний шартлари автомобилнинг ишлаб чиқарилган йили, даромадлар тўғрисидаги маълумотнома мавжудлиги, скоринг натижалари ва расмийлаштириш ҳудудига қараб алоҳида тарзда шакллантирилади. Иштирок этишнинг мажбурий шарти – бу харид қилинаётган автомобилнинг суғурталаниши. Махсус таклиф расмий дилерлик тармоғида мавжуд бўлган автомобиллар учун амал қилади. Автомобиллар сони чекланган.

Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори, ADM компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Ўзбекистондаги Chery автомобилларининг хусусиятлари ва нархлари билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.

Доимий алоқа телефони: +998712765555

Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:
Веб-сайт | Instagram | Telegram | Telegram-бот | Facebook | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Chery муддатли тўлов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг