Chery йилни ҳайратланарли рекордлар ва экспортнинг ўсиши билан бошламоқда
Бизнес
−
13 Февраль 1483 3 дақиқа
2026 йил Chery учун глобал майдонда ишончли ғалабалар билан бошланди. Компания 20 йилдан ортиқ муддат давомида Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилари орасида етакчи экспортчи мақомини яна бир бор тасдиқлади. Январь ойи якунларига кўра, бренднинг жаҳон бозоридаги сотувлари 200 мингдан ортиқ автомобилни ташкил этди, экспорт йўналиши эса 48,1 фоизга феноменал даражада ўсиб, 119 605 донани ташкил этди. Кетма-кет тўққизинчи ой Chery’нинг хорижга етказиб бериш ҳажми ойига 100 мингдан ортиқ автомобилни ташкил этмоқда, бу эса бутун дунё бўйлаб бренд сифатига бўлган барқарор юқори талаб ва ишончдан далолат беради.
Сотувларнинг жадал ўсиши фонида Chery барча стратегик муҳим минтақаларда, шу жумладан Европанинг талабчан бозорида ўз иштирокини фаоллаштирмоқда. 2025 йилда бренднинг Буюк Британия ва Европа Иттифоқи мамлакатларидаги сотувлари 240 фоизга ошди ва фаолият географияси 15 та Европа давлатига кенгайди. Chery’нинг юқори сифат стандартлари экспертлар томонидан ҳам эътироф этилди: Британиянинг нуфузли нашри Carwow етти ўриндиқли Tiggo 8 кроссоверининг гибрид версиясини “2026 йил автомобили” деб тан олди. Ушбу унвонли моделнинг Ўзбекистонда 2026 йил январь ойида ишга туширилиши рамзий маънога эга бўлиб, маҳаллий автомобиль ишқибозларига илғор жаҳон технологияларидан баҳраманд бўлиш имконини тақдим этди.
Chery’нинг глобал стратегияси фақат сотувлар билан кифояланмайди — компания маҳаллий иқтисодиёт ва ижтимоий лойиҳаларни ривожлантиришга фаол сармоя киритмоқда. Испания лойиҳасида EV MOTORS билан ҳамкорликда тарихий EBRO бренди қайта тикланиб, 1000 нафардан ортиқ ишчи-ходимларнинг иш ўринларини қайтадан тиклаш имконини берган лойиҳа бунга ёрқин мисол бўла олади.
2022 йилдан бери Ўзбекистон бозорида тақдим этилаётган Chery бренди аллақачон чинакам халқона ва оилавий брендга ўзгаришга улгурди. Бу вақт ичида 30 000 дан ортиқ бренд автомобиллари эгаларидан иборат катта жамоа шакллантирилди. Компаниянинг бозордаги асосий қадриятлари ҳар бир оила аъзосининг хавфсизлиги, автомобилларни маҳаллий иқлим шароитларига мослаштириш, қулайлик ва тежамкорликни таъминлайдиган гибрид технологияларни ривожлантириш бўлиб қолмоқда.
Маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш Ўзбекистон автомобиль саноати тарихида муҳим босқич бўлади. Компания ўз ҳамкори ADM Jizzakh билан биргаликда Жиззах вилоятида тўлиқ циклли (CKD) заводни қуриш бўйича кенг кўламли лойиҳани амалга оширмоқда. 2027 йилга мўлжалланган ишлаб чиқаришнинг ишга туширилиши соҳанинг технологик ривожланишини янги босқичга олиб чиқади.
Бугунги кунда Chery’нинг катта оиласи бутун дунё бўйлаб 18,7 миллиондан ортиқ мижозни қамраб олган. Компания янги авлод гибрид технологияларига 2026 йилда ривожланишнинг асосий драйвери сифатида қараб, барқарор ва сифатли ўсишга эътибор қаратишда давом этмоқда. Шу орқали ўз мижозларига, жумладан, Ўзбекистонга ҳам энг инновацион ва хавфсиз ечимларни таклиф этиш имконияти пайдо бўлади.
Доимий алоқа телефони: +998712765555
Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:
Веб-сайт | Instagram | Telegram | Telegram-бот | Facebook | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль