Даниил Ейбог медаллар учун баҳс олиб боради (видео)
Спорт
−
16 Февраль 1564 1 дақиқа
Бугун, 16 февраль куни ўзбекистонлик спортчи Даниил Ейбог Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларининг шорт-трек бўйича 500 метр масофадаги саралаш баҳсида муваффақиятли иштирок этди ва медаллар учун курашадиган бўлди.
Ўзбекистонлик шорт-трекчи Даниил Ейбог 500 метр масофада кечган саралаш босқичида стартга чиқди ва рақибларининг қоидабузарлиги эвазига квалификациядан муваффақиятли ўтди. Энди у жорий йилнинг 18 февраль куни медаллар учун баҳс олиб боради.
Шунингдек, бугун, 16 февраль куни Медет Назаров дастлабки чиқишда 1:07,51 қайд этди. Бу орқали Медет маррага етиб келганида 33-поғонага, якунда эса 35-ўриндан жой олди.
Маълумот учун, Даниил Ейбог кеча, 15 февралга ўтар кечаси шорт-трек бўйича 1500 метр масофада кечган баҳсларда чорак финал босқичидан муваффақиятли ўтиб, ярим финалга йўл олган эди. Ярим финалдаги чиқишида Ейбог ўз гуруҳида роппа-роса икки дақиқа 18 сония билан учинчи бўлиб финишга келди. У якунда “Б” финалда иштирок этиб, мусобақани 14-ўринда якунлади.
Медет Назаров эса жорий йилнинг 14 февраль куни тоғ чанғиси бўйича гигант слалом дастуридаги баҳсларда иштирок этди. Назаров дастлабки чиқишда 1:25.75 сония натижа қайд этди. Иккинчи чиқишдан сўнг 1:21.14 сониялик кўрсатгич билан 50-ўринни эгаллади. Назаров чемпиондан +21.89 сония кўпроқ вақт сарфлади.
Live
БарчасиШайхонтоҳур туманида хонадон ёнмоқда
16 Февраль